Трампга қарши иккита жиноий иш тўхтатилди
Олам
−
11:46
1208АҚШ Адлия вазирлигининг махсус прокурори Жек Смит суддан мамлакатнинг сайланган президенти Дональд Трампга қарши ишни тугатишни сўради. Бу ҳақда унинг ўзи кеча, 25 ноябрь куни маълум қилди.
Прокурор Смит судья Таня Чутканга юборган сўровида АҚШ Конституцияси сайланган президентнинг инаугурациясидан олдин унга қарши ишни тугатишни талаб қилишини тушунтирган. Чуткан ишни шу куниёқ расман тўхтатган.
Сайлов кампанияси вақтида Дональд Трамп Оқ уйга қайтиши биланоқ Жек Смитни ишдан бўшатишини айтганди.
Трамп жами тўртта жиноий иш бўйича айбланган. 25 ноябрь куни иккита иш ёпилди: булар сиёсатчининг 2020 йилги президентлик сайловлари натижаларини ўзгартиришга уриниши ва махфий ҳужжатларни сақлашдаги қонунбузарлик билан боғлиқ.
Нью-Йорк ва Жоржия штатларида ҳам Дональд Трампга қарши яна иккита иш қўзғатилган. Биринчисига кўра, собиқ президент бизнес ҳужжатларини қалбакилаштиришда айбланган. Ҳакамлар ҳайъати уни айбдор деб топган, шундан сўнг у қарор устидан шикоят қилган ва судья ишни тўхтатган.
Иккинчи ҳолатда Трамп 2020 йилда Жоржиядаги президентлик сайловлари натижаларига таъсир кўрсатишга уринишда айбланган.
Бундан ташқари, Дональд Трампга нисбатан иккита фуқаролик иши қўзғатилган. Улар 1990 йиллар охирида собиқ журналист Жин Кэрроллга нисбатан жинсий тегажоғлик қилиш ва кейинчалик унга туҳмат билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ махсус прокурори Жек Смит собиқ президент Дональд Трампга 2020 йилги президентлик сайловларини сохталаштиришга уриниш учун янгиланган айбловни эълон қилганди. Жорий йилнинг 26 август куни Жек Смит ҳам Флорида судининг қарори устидан апелляция берган эди. У июль ойида Трампга ўз мулкида махфий ҳужжатларни ноқонуний сақлагани учун ишни рад этди. Шунда судья Эйлин Каннон Смитнинг АҚШ махсус маслаҳатчиси этиб тайинланишини ноқонуний деб топди. Канноннинг ўзи Трамп президент бўлганида судья этиб тайинланган.
LiveБарчаси
16:25