Трамп ўзининг собиқ рақиби ҳамда руслар ҳақида ёзди

Олам 3750
image

AҚШ Президенти Дональд Трамп 2016 йилги Президентлик пойгасида рақиб бўлган собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг бир қатор америкалик сиёсатчиларни Россия билан алоқада бўлганликда айблаган сўнгги гапларига изоҳ берди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

"Ҳиллари Тулси Габбардни "Россиянинг севимлиси" ва Яшил партиядан AҚШ Президентлигига номзод Жилл Штайнни "рус агенти" деб атади. Ҳамма эшитганидек, мени ҳам русларни севгилиси деди. Ҳақиқатан ҳам, мен барча инсонлар сингари рус халқини яхши кўраман. Ҳиллари ақлдан озган!", деди у 19 октябрь оқшомида ўзининг Тwitter`даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Тулси Габбард 2020 йилги Президентлик сайловларида Демократик партия номзодларидан бири ҳисобланади.
 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 140
Рейтинг: 2.9
t
×