Трамп уни сайловдан четлатмоқчи бўлганларни судга берди
Олам
−
03 Январь
5049АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Мэн штати давлат котиби Шанна Беллоузнинг штатдаги праймеризларда иштирок этишини тақиқлаш қарори устидан шикоят қилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Президентликка номзод Дональд Трамп Кеннебек округи Олий судига шикоят қилган. Суд ўз қарорини 20 кун ичида эълон қилиши кутилмоқда.
Қайд этиш жоизки, Мэн штати Давлат котиби Шанна Беллоуз ўтган йилнинг 28 декабрь куни Трампга Мэн штатидаги Республикачилар партиясининг праймеризида қатнашишига рухсат берилмаслигини маълум қилган. У бу қарорни 2021 йил 6 январь куни ўша пайтда Оқ уй раҳбари бўлган Трамп тарафдорлари Конгресс биносига бостириб киргани билан изоҳлаган.
Бунгача Колорадо Олий суди ҳам худди шундай қарор қабул қилган. Икки штатдаги сайловлар бўйича якуний қарорни АҚШ Олий суди қабул қилади.
LiveБарчаси