Трамп Украинани қўллаб-қувватлаётгани учун Европадан ғазабда – ОАВ
Олам
−
16 Апрель 2025 5022 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп жамоаси февраль ойида Украина Президенти Владимир Зеленский ва Оқ уй раҳбари ўртасидаги жанжалдан кейин Европа Украинани қўллаб-қувватлаётганидан ғазабланди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “Politico” хабар берди.
Қайд этилишича, Трампни Зеленский Буюк Британия қироли Чарльз III билан кўришгани ғазаблантирган.
Қолаверса, Украина Президенти Россия билан тинчлик келишуви “ҳали ҳам жуда, жуда узоқда” эканини айтган интервьюси ҳам АҚШ Президентининг ғазабига сабаб бўлган.
“Politico” нашри билан суҳбатлашган амалдорларнинг фикрича, бу Трампни интервьюдан бир кун ўтмай Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатишга ундаган “триггер” бўлган.
Нашрнинг қўшимча қилишича, ушбу воқеалардан сўнг, Париж, Лондон ва Берлиндаги дипломатлар Украина ва АҚШ Президентлари ўртасидаги бузилган муносабатларни тиклашга ҳаракат қилган. Саъй-ҳаракатларга қарамай, улар ҳали ҳам кескин бўлиб қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 февраль куни Оқ уйда АҚШ Президенти ва Украина раҳбари ўртасида баҳсли мунозара бўлиб ўтганди. Икки ўртадаги тортишувдан сўнг, Украина раҳбари Оқ уйни кутилганидан кўра эртароқ тарк этди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь