Трамп Учинчи жаҳон урушининг олдини олишга ваъда берди
Олам
−
23 Февраль
4381АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп дунё ҳозир жуда яқин турган Учинчи жаҳон урушининг олдини олишга ваъда берди. Бу ҳақда у кеча, 22 февраль куни Вашингтонда тарафдорлари олдида қилган чиқишида сўз очди.
"Мен Учинчи жаҳон урушининг олдини оламан. Биз Учинчи жаҳон урушига жуда яқинмиз ва бу уруш олдингиларига ўхшамайдиган уруш бўлади", дейди Трамп.
Шунингдек, у Оқ уйдаги “Овал кабинетга келишидан” олдин ҳам тинчликни тиклаши, жумладан, Украина ва Россия ўртасидаги можарони ҳал этиши мумкинлигини таъкидлади.
Қайд этиш жоизки, Трамп шу пайтгача бир неча марта агар қайта сайланса, Украинадаги можарони 24 соат ичида ҳал қилиш ниятида эканини айтган.
Маълумот учун, АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари ноябрь ойида бўлиб ўтади. 2023 йилнинг 25 апрелида Америка етакчиси Жо Байден олий ҳукумат лавозимига қайта сайланиш учун курашаётганини маълум қилди. Трамп эса 2022 йил ноябрь ойида сайловолди пойгасига киришини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Трамп Учинчи жаҳон уруши "ўз масъулиятини уддалай олмаётган" АҚШнинг амалдаги раҳбари Жо Байденнинг президентлик муддати тугамасдан бошланиши мумкинлигини айтганди.
LiveБарчаси