Трамп учинчи жаҳон уруши бўлишига ишора қилди
Олам
−
10 Апрель 2023
13392АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп яна бир бор учинчи жаҳон уруши бўлишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қисқача изоҳ қолдирган.
Келтирилишича, кеча, 9 апрель куни Дональд Трамп ўзининг “Truth Social” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида “Учинчи жаҳон уруши”, деб пост қолдирган. Бошқа ҳеч қандай қўшимча изоҳ ва тафсилотлар келтирилмаган. У олдин ҳам шунга ўхшаш янги уруш хавфи ҳақида постлар қолдирган эди.
Хусусан, Трамп бир неча бор АҚШ Президенти Жо Байденни дунёни “учинчи жаҳон уруши ёқасига” олиб келганликда айблаб, агар у президент бўлганида вазият бошқача бўлишига кўплаб иддаолар қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойи охирида Дональд Трамп АҚШ ҳукуматидаги малакасиз масъуллар туфайли Россия билан ядровий эскалация хавфи ортганидан огоҳлантирган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь