Трамп Тим Кукка iPhone`лар бўйича шикоят қилди

Олам 2417
image

АҚШ Президенти Дональд Трамп iPhone`нинг сўнгги моделларини танқид қилди. У ўзининг Twitter`даги саҳифасида Apple раҳбари Тим Кукка мурожаат қолдирди.

Қўшма Штатлар Президенти iPhone`нинг Home (уй) тугмаси бўлган модификациялари анчайин қулай бўлганини таъкидлади. “Тимга: iPhone`даги тугма свайпга қараганда қулай эди”, деган Трамп.

Ўтган йилнинг май ойида Оқ уй хўжайини иккита iPhone ишлатиши – бири қўнғироқ қилиш ва иккинчиси янгиликларни ўқиш ҳамда Twitter`да пост қолдириш учунлиги маълум бўлганди.

Apple Home тугмаси бўлмаган илк смартфони 2017 йилда намойиш қилинган iPhone X эди. Аппаратни Face ID юз сканери орқали блокдан чиқариш мумкин. Ишлаб чиқарувчи iPhone 7, 7 Plus, 8 ва 8 Plus моделларида аввалги оддий Home тугмасини сенсорлисига алмаштирганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 132
Рейтинг: 3
t
×
×