Трамп тез орада ўз одамини Украинага юборади
Олам
−
11 Февраль
2471АҚШ Президенти Дональд Трамп Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кит Келлогг яқин орада Украинага боришини айтди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Маълум қилинишича, Келлоггнинг Украинага ташрифи шу ҳафта яъни 14-16 февраль кунларига тўғри келади. Шунингдек, Трамп Украина Президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали гаплашиши мумкинлигини айтган.
“У (Зеленский) келишув тузмоқчи. Менимча, иккаласи ҳам (Зеленский ҳам, Россия Президенти Владимир Путин ҳам) келишиб олмоқчи. Бу масалани ҳал қилиш керак”, деб таъкидлаган Трамп.
Келлоггнинг ўзи Fox News телеканалига берган интервьюсида Россия ва Украина ўртасидаги можарони ҳал қилиш масаласида Трампга ишонишини айтган ва “бир неча ой ичида” тинчлик ўрнатилиши мумкин, деган фикрни билдирганди. Трамп, шунингдек, урушни тезроқ тўхтатиш зарурлигини бир неча бор таъкидлаган ва яқин орада икки давлат раҳбарлари билан музокаралар ўтказишни режалаштираётганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп келаси ҳафта Украина Президенти Владимир Зеленский билан Россия-Украина урушини тугатиш ҳаракатлари доирасида учрашишини айтганди.
Моҳимбегим Маъруфалиева
LiveБарчаси
Доллар курси яна тушди.
18:15