Трамп “синдими”? Собиқ Президент вертолётини сотувга қўйди

Олам 6604
image

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп ўзининг шахсий Sikorsky S76-B вертолётларидан бирини сотувга қўйди. Бу ҳақда TMZ манбаларига асосланиб хабар берган. 

Манбаларга кўра, Трамп вертолёт нархини кўрсатмаган, потенциал харидорларга нархни ўзлари аниқлашни таклиф қилган. Портал маълумотларига кўра, бундай вертолётнинг нархи тахминан миллион АҚШ долларини ташкил қилади. 

Шунингдек, таъкидланишича, Трамп ўтган йилнинг ноябрь ойида, президентлик даврида яна бир шахсий вертолётини сотувга қўйган. Ўшанда ҳам у ҳозиргидек, потенциал харидорларни нархни ўзлари белгилашга таклиф қилган. 

Маълумотларга кўра, АҚШнинг собиқ Президенти учта Sikorsky S76-B вертолётидан ташқари яна бир қанча вертолётларга эгалик қилади. 

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трампнинг жамоаси 1 июль куни олдиндан ҳеч қандай эълон бермасдан Gettr номли янги ижтимоий тармоқни ишга туширганди.  

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 6 январь куни Трампнинг тарафдорлари Америка Конгресси биносига бостириб киргандан сўнг, бир қатор ижтимоий тармоқлар унинг аккаунтларини блоклаб қўйди. Трампнинг асосий фойдаланадиган платформаси бўлган Twitter эса унинг саҳифасини бутун умрга блоклади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 255
Рейтинг: 2.9
t
×