Трамп сабабли вайрон бўлган Капитолийни тиклашга қанча маблағ зарурлиги айтилди

Олам

image
image

Жорий йилнинг 6 январь куни АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трампнинг тарафдорлари томонидан Америка Конгресси биносига уюштирилган ҳужум "қимматга тушди". Бинони таъмирлаш ишлари учун 30 миллион доллардан кўп маблағ керак бўлади. Бу ҳақда Капитолий архитектори Брет Блэнтонга асосланиб хабар берилган.

"Ҳайкаллар, деворий суратлар, тарихий ўриндиқлар ва асл панжурлар ҳар хил даражада зарар кўрган", деган архитектор. 

Конгресснинг Қуйи палатасидаги қонун чиқарувчилар ушбу харажатларни қоплаш учун 30 миллион доллар ажратилишини аллақачон маъқуллаган. 

Блэнтоннинг сўзларига кўра, бинони таъмирлаш учун бундан ҳам кўпроқ пул талаб қилиниши мумкин. 

Маълумот ўрнида, 6 январь куни Трампнинг тарафдорлари парламент сайлов натижаларини тасдиқлаши керак бўлган учрашувни тўхтатиб, АҚШ Конгресси биносига бостириб кирди. 

13 январь куни АҚШ Вакиллар палатаси Трампнинг импичменти тўғрисидаги қарорни қабул қилишга овоз берди. АҚШ Сенати бу жараённи конституциявий деб тан олди. Трамп суд жараёнида оқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Капитолий

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг