Трамп “Россия иши” бўйича судланган ходимни авф этди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Махсус прокурор Роберт Мюллернинг 2016 йилги АҚШ сайловларига “Россия аралашуви” бўйича текшируви доирасида ёлғон гувоҳликда айбланган собиқ сайлов кампанияси ходими Жорж Пападопулосни афв этди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

“Кечириш Мюллер жамоасининг кўплаб одамларга нисбатан қилган хатоларини тузатишга ёрдам беради”, деб ёзади Оқ уй матбуот хизмати.

Шунингдек, Трамп терговчиларга 2016 йилги сайловолди ташвиқоти пайтида мансабдор шахс билан алоқалар тўғрисида ёлғон гапирганликда айбланиб, судланган Алекс ван дер Звани ҳам авф этган.

Бундан ташқари, Президент республикачиларнинг икки собиқ амалдорини – сайлов кампаниясидан суиистеъмол қилишда айбини тан олган Дункан Хантер ва Қимматли қоғозлар билан фирибгарликни уюштиришда айбланиб судланган Крис Коллинзни ҳам афв этган.

Умумий олганда, Трамп 15 кишини афв этиш тўғрисида қарор қабул қилган ва яна беш маҳкумнинг жазосини тўлиқ ёки қисман енгиллаштирган.

2016 йилги президентлик сайловларидан сўнг Вашингтон Москвани сайлов жараёнига аралашишда, хусусан Демократик партия серверларига қилинган кибер ҳужумларда айблади. Баъзи америкалик сиёсатчилар ҳам Трампни Россия билан тил бириктирганликда гумон қилди. Шу муносабат билан, махсус прокурор Роберт Мюллер томонидан тергов ўтказилди, унинг натижалари 2019 йил апрель ойида эълон қилинган. Махсус прокуратура гуруҳи ҳеч қандай келишувни ошкор қилмаган, аммо тахмин қилинган “Россия аралашуви”ни тасдиқлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг