Трамп Россия билан ҳамкорликка нима тўсқинлик қилганини айтди 

Олам 7746
image

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп ҳукмронлигининг катта қисмида давом этган туҳмат кампанияси унга Россия билан алоқа ўрнатишга ва ҳар икки давлат учун “жуда яхши” натижаларга эришишга тўсқинлик қилган. Бу ҳақда у “Fox”га берган интервьюсида гапирган.  

У 2016 йилги сайлов кампанияси пайтида бўлиб ўтган, гўёки Москва билан тил бириктирганлик ҳақидаги ички сиёсий мухолифларнинг рад этилган айбловларини эслаган. 

“Аммо бу (инкор этиш) икки ярим йил давом этди ва шу сабабли баьзи давлатлар билан, хусусан, Россия билан алоқа қилиш жуда қийин эди. Биласизми, биз Россия билан жуда катта ишларни қилишимиз мумкин эди, улар мамлакатимиз учун ҳам, Россия учун ҳам жуда яхши бўларди. Аммо сиз буни қила олмадингиз, чунки улар сиз ҳақингизда: “Оҳ, у Россияни яхши кўради” деди. Бу одамлар касал”, деган Трамп. 

Суҳбат чоғида Трамп ўзининг президентлик даврини акс эттирувчи фотоальбом рекламасини давом эттирган. Таъкидланишича, Трамп танлаган суратлар орасида унинг Россия Президенти Владимир Путин билан учрашувидан лавҳа ҳам бор. 

Эслатиб ўтамиз, Трампнинг Trump Organization компанияси Вашингтон марказида жойлашган Trump International Hotel’га эгалик ҳуқуқларини 375 миллион долларга сотишга рози бўлганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 366
Рейтинг: 3
Теглар
t
×