Трамп Вашингтондаги меҳмонхонасининг эгалик ҳуқуқини сотди

Олам 2986
image

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трампнинг Trump Organization компанияси Вашингтон марказида жойлашган Trump International Hotel’га эгалик ҳуқуқларини 375 миллион долларга сотишга рози бўлди. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, харидор Маямидаги (Флорида) CGI Merchant Group инвестиция фирмаси бўлади, у Оқ уйнинг собиқ раҳбари номини фасаддан олиб ташламоқчи ва Hilton меҳмонхоналар тармоғи билан бошқарув ва брендинг бўйича келишиб олган.

Оқ уй яқинида жойлашган, бундан 120 йил аввал қурилган ва почта бўлими бўлган меҳмонхона биноси ҳукуматга тегишли, бироқ 100 йилгача ижарага берилиши мумкин, Trump Organization’нинг бинога бўлган ҳуқуқлари янги эгасига ўтади. Келишув келаси йилнинг биринчи чорагида якунланиши кутилмоқда. Трамп президентлиги даврида меҳмонхона республикачиларнинг машҳур йиғилиш жойи бўлган.

Газетанинг таъкидлашича, АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг назорат қўмитаси меҳмонхонанинг молиявий фаолиятини текширмоқда. Қонунчиларнинг фикрича, меҳмонхона сўнгги бир неча йил давомида зарар кўрган. Трамп тақдим этган маълумотларга кўра, Trump International Hotel фойда келтирган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 130
Рейтинг: 3
t
×