Трамп Республикачилар партиясидан президентликка номзод сифатида кўрсатилди
Олам
−
16 Июль
4256АҚШ Республикачилар миллий қурултойи делегатлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида Дональд Трампни АҚШ президентлигига номзод сифатида кўрсатиш учун овоз берди.
Сиёсатчи Милуокидаги (Висконсин) қурултойида Республикачилар партияси делегатларининг аксарияти томонидан қўллаб-қувватланди.
Овоз бериш асосан расмий характерга эга бўлди: 4 июнь куни якунланган ички партиявий сайловлар натижаларига кўра, Трамп ўзининг асосий рақибларини (АҚШнинг БМТдаги собиқ элчиси Никки Хейли, Калифорния губернатори Рон ДеСантис, тадбиркор Вивек Рамасвами – уларнинг барчаси охир-оқибат пойгадан чиқиб кетишди) ишончли тарзда мағлуб этиб, Республикачилар партиясининг деярли рақобатсиз номзодига айланди.
Трамп Огайо штатидан республикачи сенатор Жеймс Девид Венсни АҚШ вице-президентлигига номзод сифатида кўрсатаётганини маълум қилди.
Республикачиларнинг миллий қурултойи 18 июлга қадар давом этади.
LiveБарчаси