Трамп Путин билан учрашиш учун Аляскага учиб кетди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Air Force One самолёти Аляскага жўнаб кетди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Бошланиш нуқтаси АҚШнинг Анкориждаги Эльмендорф-Ричардсон ҳарбий-ҳаво кучлари қўшма базаси бўлиб, у ерга Президент кортежи парвоздан сал олдин етиб борган.

Владимир Путин ва Дональд Трампнинг Анкориждаги учрашувидаги Америка делегацияси таркибида Давлат котиби Марко Рубио, Савдо вазири Говард Лютник ва Молия вазири Скотт Бессент, шунингдек, Президентнинг махсус вакили Стив Уиткофф ва Марказий разведка бошқармаси директори Жон Рэтклифф бор.

Россия делегацияси таркибига Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Ушаковнинг ўзи, Мудофаа вазири Андрей Белоусов, Молия вазири Антон Силуанов, Россия Президентининг хорижий давлатлар билан сармоявий ва иқтисодий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Кирилл Дмитриев киради. Музокаралардан сўнг Путин ва Трамп қўшма матбуот анжумани ўтказади.

Трамп Россия Президенти Владимир Путин билан тахминан Тошкент вақти бўйича соат 23:30 да учрашиши режалаштирилган.

Музокараларнинг асосий мавзуси “Украинадаги келишув”, жумладан, 6 август куни Кремлда АҚШ Президентининг махсус вакили Стив Уиткофф иштирокидаги муҳокамалар натижаларини ҳисобга олган ҳолда бўлади. Ушаковнинг сўзларига кўра, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, икки томонлама ҳамкорлик, хусусан, савдо-иқтисодий соҳадаги кенг кўламли масалалар ҳам муҳокама қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг