Трамп Путин билан қандай муносабатда бўлганини айтди 

Олам

image

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан конструктив муносабатлар тарафдори эканини ва шу йўл билан Украинадаги можаронинг олдини олиш мумкинлигини айтди. У бу ҳақда "Fox News" телеканалига берган интервьюсида сўз очди.

“Мен Путинни жуда яхши биламан, у билан яхши муносабатда эдим”, деган сиёсатчи.

Унинг сўзларига кўра, агар АҚШда Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Жо Байден эмас, балки "ҳақиқий лидер" бўлганида Украина инқирози содир бўлмасди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Трамп ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ғалаба қозонса, инаугурациядан олдин Украинадаги можаро тинч йўл билан ҳал этилишига ваъда берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Владимир Путин Дональд Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг