Трамп Путин билан 40 дақиқа гаплашди (видео)
Олам
−
19 Август 8560 2 дақиқа
Бугун, 19 август куни Россия ва АҚШ Президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп ўртасида самимий ва конструктив телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россия Президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков брифингда айтиб ўтди.
“Суҳбат самимий ва жуда конструктив тарзда ўтди”, деди дипломат.
Путин Трампга меҳмондўстлиги ва Аляскадаги учрашувни яхши ташкил этгани, шунингдек, унинг давомида эришилган ютуқлар учун самимий миннатдорлик билдирган.
Ушаковнинг сўзларига кўра, Путин ва Трамп телефон орқали мулоқотда Москва ва Киев ўртасидаги тўғридан-тўғри музокараларни давом эттириш тарафдори бўлиб, уларнинг даражасини ошириш имкониятларини муҳокама қилган.
“Владимир Путин ва Дональд Трамп Россия ва Украина делегациялари ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни давом эттириш тарафдори эканликларини билдирди. Шу муносабат билан, хусусан, Украина ва Россия томонлари вакиллари, яъни юқорида қайд этилган тўғридан-тўғри музокараларда иштирок этувчи вакиллар даражасини ошириш имкониятларини ўрганиш зарурлиги ҳақидаги фикр муҳокама қилинди”, деди у.
Шунингдек, Путин ва Трамп Украина инқирози ва бошқа долзарб масалалар бўйича бир-бирлари билан яқиндан мулоқот қилишни давом эттиришга келишиб олган.
Россия Президенти Америка етакчиси билан суҳбатда Украина муаммосини ҳал қилиш йўлларини топишда суҳбатдошининг шахсий саъй-ҳаракатлари муҳимлигини таъкидлаган.
“Россия Президенти Украинада узоқ муддатли келишувга олиб келадиган ечимларни топишда шахсан Дональд Трамп томонидан амалга оширилган саъй-ҳаракатлар муҳимлигини яна бир бор таъкидлади”, деди Ушаков.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Дональд Трамп Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилиш учун европаликлар билан музокараларни тўхтатганини хабар қилинганди. Кейинроқ Украина Президентининг матбуот котиби Сергей Никифоров Дональд Трамп ва Европа етакчилари ўртасидаги музокаралар Овал кабинетда “фақат етакчилар” форматида қайта бошланганини маълум қилди.