Трамп президентлик кампаниясини бошлади

Олам

image

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп президентлик кампаниясини бошлади. У Нью-Гемпшир ва Жанубий Каролинада тарафдорлари билан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, Трамп Жанубий Каролинада 200 киши билан суҳбат ўтказган.

“Ҳозир мен кучли ғазабдаман ва ҳар доимгидан қатъиятлироқман”, дейди Трамп.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Дональд Трамп 2024 йилда бўлиб ўтадиган навбатдаги президентлик сайловларида қатнашиш нияти борлигини маълум қилган эди. Унинг вакиллари овоз беришда иштирок этиш учун Федерал сайлов комиссиясига ҳужжат тақдим этди.

Маълумот учун, Дональд Трамп 2017 йилдан 2020 йилгача АҚШ Президенти бўлган. 2020 йилда у Американинг амалдаги етакчиси Жо Байденга сайловда ютқазганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг