Трамп Президент бўлгач, дўстларидан ажралганидан нолиди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп юқори давлат лавозимига сайлангандан кейин барча эски дўстларидан ажралиб қолганидан нолиди. Бу ҳақда у Висконсиндаги сайловолди митингида айтиб ўтди.

“Мен барча дўстларимни лавозимим сабабли йўқотдим. Мени дўстларим бор эди, “Эй, Дон, кел кечки овқатга борамиз”, дейишарди. “Окей, албатта, Ричард, мен бораман”, деб хотиралари билан ўртоқлашди Трамп.

У ўша кезларда дўстлари билан узоқ суҳбатлашишини қўмсади.

“Сизлар нима ҳақда гаплашганимизни билишингиз шарт эмас, бу сизнинг ишингиз эмас. Аммо биз дам олардик”, деди Трамп сайловчиларга қараб. У Президент бўлганидан кейин шу имкониятдан маҳрум бўлганини айтиб ўтди.

Унинг дўстлари ҳозир ҳам унга қўнғироқ қилиб туришини ва энди улар қадрдонини “Жаноб Президент” деб чақиришини ҳам қўшиб ўтган.

“Энди улар менга қўнғироқ қилиб шундай дейишади: “Жаноб Президент сиз бирор жойда йиғилишимизга қарши эмасмисиз?” Мен уларга шундай дейман: “Биз 30 йиллик дўстлармиз, мени Дональд деявер”, деб дўстлари билан ҳозирги муносабатини сўзлаб берган.

Маълумот учун, АҚШда навбатдаги президентлик сайлови 3 ноябрь куни ўтказилади. Унда Америка Президенти ва вице-президенти, Конгресснинг Вакиллар палатасининг 435 аъзоси, Сенатнинг учдан бир вакили, 13 та штат губернатори сайланади. Республикачи Трампга демократ Жозеф Байден рақиблик қилади. Вице-прездиентлик учун Майкл Пенс ва Камола Харрис беллашади.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп

Баҳолаганлар

228

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг