Трамп Олимпиада бронза медалини қўлга киритган АҚШ футболчиларини танқид қилди

Спорт 2530
image

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп футбол бўйича аёллар терма жамоасининг Олимпия ўйинларидаги иштирокини кескин танқид қилди.

Бронза медаль учун ўтказилган баҳсда америкаликлар ярим финалда Канадага кичик ҳисобда имкониятни бой берган эди (0:1). Ушбу натижадан сўнг, Трамп ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Агар жамоамиз ижтимоий муаммоларга шунчалик берилиб кетмаганида эди, бронза эмас, олтин медални қўлга киритган бўларди. Фақатгина муаммолар ҳақида ўйласангиз, ютқазасиз. Футбол жамоамизда айнан шундай эди”, дейди Трамп.

Дональд  Трамп “уйғотувчилар” атамасини ишлатган, бу сўз одамлар ҳозирги ижтимоий ва сиёсий кун тартибига, шунингдек ирқий камситиш ва адолатсизликка алоҳида эътибор берадиганларга нисбатан айтилган. Трампнинг фикрича, бинафшаранг сочли аёл (Меган Рапино) радикал сиёсатдан бошқа нарсани ўйламаган ва ўзидан кутилган ўйинни кўрсата олмаган.

Маълумот учун, Меган Рапино бронза медаллар учун кечган учрашувда Австралия дарвозасига иккита гол киритди. Шунингдек, 2019 йилда “Олтин тўп”га сазовор бўлган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 72
Рейтинг: 3
t
×