Трамп олдинда. Байденнинг Конгрессга мурожаатини неча киши томоша қилди? 

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ Президенти Жо Байденнинг Конгрессга мурожаатини қарийб 11,6 миллион киши томоша қилди. Бу ҳақда "Deadline" нашри хабар берган. 

Таъкидланишича, томошабинлар сони АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трампнинг шу каби мурожаатини томоша қилганлардан анча кам. 

Трампнинг 2017 йилда Конгрессга қилган мурожаатини телевизор орқали 48 миллионга яқин киши томоша қилган. 

Шуниндек, бу "Оскар" тақдимотининг томошабинлари сонидан қарийб 2 миллион кишига кўпдир. Америка киноакадемияси томонидан ўтказиладиган бу йилги "Оскар" мукофоти топшириш маросимини ABC телеканалида 9,8 миллион киши томоша қилганди, бу "Оскар" тарихидаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.  

Эслатиб ўтамиз, Байден 28 апрель куни (Тошкент вақти билан 29 апрель куни эрталаб) АҚШ Конгресси Сенати ва Вакиллар Палатаси аъзоларига мурожаат қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Конгресс Байден

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made