Трамп Оқ уйга қайтса, Америка демократиясига зарба берганларни афв этишини айтди

Олам

image

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп 2024 йилда бўлиб ўтадиган сайловда ғолиб чиқиб, Оқ уйга қайтса, Капитолийга бостириб кирганларни афв этишга ваъда берди. Бу ҳақда РИА Новости маълум қилди.

"Агар мен сайловда иштирок этсам ва ғалаба қозонсам, биз 6 январдан бошлаб бу одамларга адолатли муносабатда бўламиз. Агар афв этиш талаб қилинса, биз уларни афв қиламиз, чунки уларга нисбатан адолатсиз муносабатда бўлишмоқда", дейди Трамп.

Дональд Трамп 2024 йилги режаларини ошкор қилмади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 6 январь куни Капитолийга ҳужум бўлганди. Унда АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп тарафдорлари Конгресс биносига бостириб кириб, конгрессменларга президентлик сайловлари натижаларини маъқуллашга тўсқинлик қилган. 

Полиция бир неча соат ўтибгина намойишчиларни Капитолийдан ҳайдаб чиқаришга муваффақ бўлган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ўқотар қурол, дубинка, кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланган. Капитолийнинг хавфсизлик ходими билан биргаликда, беш киши ҳалок бўлган.

Капитолийга ҳужум ҳақидаги иш бўйича 500 дан ортиқ америкаликка айблов эълон қилинган. 2021 йилнинг июль ойининг охирида ушбу иш бўйича биринчи марта қамоқ жазоси тайинланган.

Амалдаги Президент Жо Байден ушбу тартибсизликларни давлат тўнтаришига уриниш деб билишини айтган. У ўшанда гуруҳни тартибсизликларга ундашга, эркин ва адолатли сайловларни рад этишга ҳамда Америка тарихида биринчи марта ҳокимиятнинг тинч йўл билан ўтишига тўсқинлик қилишга уринилганини таъкидлаган.

Ҳужум бўйича олиб борилган кенг кўламли тергов давомида 700 дан ортиқ одам ҳибсга олинган ва уларга турли даражада айбловлар қўйилган.

Аввалроқ, Трамп АҚШ Конгресси учун ўтказиладиган оралиқ сайловларда  Республикачилар ғолиб бўлса, Байденга коррупцион тергов ваъда қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг