Трамп Оқ уйда баёнот берди ва барчани табриклади

Олам 10413
image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Dow Jones фонд индексининг мутлақ хайратомуз кўрсаткичи билан мамлакат аҳолиси ва ўз маъмурияти ходимларини табриклади. Бу ҳақда у Оқ уйдаги аввалдан режалаштирилмаган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Маълумот учун, 24 ноябрь куни Dow Jones индекси илк бор 30 минг пунктлик кўрсаткичдан ўтди.

Бир дақиқадан камроқ давом этган баёнотида Трамп коронавирусга қарши вакцина тайёрлаш борасида яхши натижаларга эришилганини айтади ва Dow Jones индексини табриклади.

“Dow Jones индекси (ишлаб чиқариш ҳажмини ҳисобловчи АҚШ миллий индекси) рекорд даражада юқорилаб, 30 минг пунктга етгани билан табриклайман. Бу бизнинг маъмурият эришган ютуқ ва бу кўрсаткич билан аввало америкаликларни табрикламоқчиман. Барчангизга раҳмат”, дея нутқини тамомлаган Трамп.

Қайд этиш керакки, Dow Jones ва боша америка фонд индекслари коронавирусга қарши вакцина синовлари муваффақиятли бўлгани ҳақидаги хабардан кейин рекорд даражада ўсди. Бу хабар инвесторларни руҳлантирди. Шунингдек, Трамп ўз маъмуриятига ҳокимиятни топшириш жараёнини бошлашга кўрсатма бергани ҳам умумий ҳолатга ижобий таъсир қилди.

Аввалроқ, Трамп ўз маъмурияти ва штабига ҳокимиятни сайланган Прездент Жо Байденга топшириш жараёнини бошлашга кўрсатма бергани хабар қилинганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 347
Рейтинг: 3
t
×