Трамп Наврўзни нишонлайдиган халқларни байрам билан табриклади
Олам
−
20 Март
2037АҚШ Президенти Дональд Трамп Америка Қўшма Штатлари ва бутун дунё бўйлаб қадимий Наврўз байрамини нишонлаётган барчага табрик йўллади. Унинг табриги Оқ уй томонидан эълон қилинди.
“Наврўз форс халқи учун қувончли байрам бўлиб, баҳорнинг бошланиши ва Форс Янги йили сифатида нишонланади. Бу кўп йиллик анъана ўтган йил неъматлари ҳақида ўйлаш ва келаётган баҳорга янгиланган некбинлик руҳи билан тайёргарлик кўриш учун вақтни тақдим этади”, дейди Трамп.
Унинг айтишича, форс халқи ўзининг жўшқин маданияти ва математика, фан, ҳуқуқ, технология ва санъат каби соҳалардаги ажойиб истеъдодлари билан жамиятга кўплаб ажралмас ҳисса қўшмоқда.
“Америка Қўшма Штатлари номидан қувончли байрам муносабати билан энг самимий табрикларимни билдираман. Наврўз Пирузи!” деди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Жо Байден Марказий Осиё, Яқин Шарқ, Жанубий Осиё, Кавказ ва Европа халқларини ҳам Наврўз билан қутлаганди.
LiveБарчаси