Трамп муҳожирларнинг кетиши учун уларга билет ва пул бермоқчи
Олам
−
16 Апрель 4636 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп АҚШдаги ноқонуний муҳожирлар учун “ўзини ўзи депортация қилиш” дастурини ишга туширишни таклиф қилди. Бу ҳақда кеча, 15 апрель куни Оқ уй раҳбари “Fox News”га берга интервьюсида сўз очди.
Маълум қилинишича, янги дастур бўйича муҳожирлар мамлакатдан ихтиёрий равишда молиявий ёрдам билан чиқиб кетиши керак.
Қўшимча қилинишича, “Ўз-ўзини депортация қилиш” деб номланган ташаббус келажакда АҚШга қонуний асосда қайтиш имкониятини ҳам назарда тутади.
Ушбу дастурга кўра, ихтиёрий чиқиб кетмоқчи бўлган муҳожирларга пул ёрдами ва ватанга қайтиш учун самолёт чиптаси тақдим этилиши мумкин. Шу билан бирга, агар маълум шартлар бажарилса, расмийлар уларнинг АҚШга қайта киришини кўриб чиқишга тайёр.
“Биз уларга озгина пул ва самолёт чиптасини берамиз, кейин улар билан ишлаймиз. Агар улар ўзини яхши тутса ва биз уларнинг қайтишини истасак, уларни имкон қадар тезроқ қайтариш учун ҳаракат қиламиз”, деган Трамп.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти президентлигининг биринчи йилида 1 миллионгача муҳожирни депортация қилмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси