Трамп Мексикага ракета зарбаси уюштирмоқчи бўлган – Эспер 

Олам 4568
image
-

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп ҳокимиятдалигида Мексикадаги нарколабораторияларни йўқ қилиш учун мамлакатдаги нишонларга ракета зарбалари беришни таклиф қилган. Бу ҳақда собиқ Мудофаа вазири Марк Эсперга таяниб хабар берилган.  

Таъкидланишича, Эспер ўзининг мемуарида Трамп 2020 йилнинг ёзида камида икки марта нарколабораторияларни портлатиш ғоясини илгари сурганини ёзади. Унинг сўзларига кўра, собиқ Президент Қўшма Штатлар “нарколабораторияларни йўқ қилиш учун Мексикага ракеталар учириши” кераклигини айтган. 

Қайд этилишича, Трамп Эспернинг эътирозларига “Бу биз эканимизни ҳеч ким билмайди”, дея жавоб берган. 

“Биз бир нечта Patriot ракеталарини учириб, лабораторияларни жимгина йўқ қилишимиз мумкин эди”, деган собиқ Президент. 

Қайд этилишича, Пентагоннинг собиқ раҳбари аввалига буни ҳазил деб тахмин қилган, бироқ Трампга қараб, фикридан қайтган. 

2016 йилда Президент бўлган Трампнинг сайловолди кампаниясидаги асосий ваъдаларидан бири бу Мексика билан чегарада девор қуриш эди. АҚШ Мексика билан чегарада 1990-йиллардан бери девор қуриб келган. Трамп сайланган пайтда унинг узунлиги минг километрдан ортиқ бўлган. Трамп “гиёҳванд моддаларнинг кучли оқимини” тўхтатиш учун узунликни 1600 километргача оширмоқчи бўлган. Унинг маъмурияти 11 миллиард доллар эвазига 700 километр девор қурган. Амалдаги Президент Жо Байден эса лойиҳани молиялаштиришни тўхтатиб қўйган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 174
Рейтинг: 3
t
×