Трамп махфий маълумотлар сиздирилиши ортидан маслаҳатчисини Оқ уйдан қувадими?
Олам
−
25 Март
4249АҚШ Президенти Дональд Трамп ўзининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолтцни Ямандаги АҚШ зарбалари ҳақидаги маълумотлар сиздирилиши ҳақидаги хабарлардан сўнг ҳам ишдан бўшатиш ниятида эмас. Бу ҳақда CNN журналисти Алайна Трин манбаларга таяниб, X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.
Унинг маълумотларига кўра, Оқ уй раҳбарига “Atlantic” журнали бош муҳаррири Жеффри Голдбергнинг мақоласи ҳақида брифингда маълум қилинган. АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали вакиллари уни тасодифан ҳусийларга зарбалар муҳокама қилинган гуруҳ чатга қўшиб қўйган.
“Трамп ўз маслаҳатчисига содиқ қолади ва Россия ва Украина билан Украина келишуви бўйича музокараларда Америка томони иштирокчиларидан бири бўлган Уолтцни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти”, деб ёзди журналист.
Шу билан бирга, журналистнинг ёзишича, брифинг давомида Трамп “Голдбергдан норозилигини билдириб, унинг маъмуриятига нисбатан танқидий муносабатини қайд этган”.
Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет эса маълумотларнинг сиздирилишини рад этиб, ҳеч ким чатларда ҳеч қандай ҳарбий маълумот юбормаганини таъкидлаган.
LiveБарчаси