Трамп маъмурияти Россиядаги иккита консулликни ёпишга қарор қилди

World

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти Конгрессга Россиядаги Американинг иккита консуллигини ёпиш ҳақида маълум қилган. Бу ҳақда AP хабар бермоқда.

Унга кўра, 10 декабрь куни Давлат департаменти конгрессменларга Владивостокдаги консулликни бутунлай ёпиб қўйишини ва Екатеринбургдаги консуллик ўз ишини тўхтатишини айтган.

Агентликнинг хабарнома нусхасига асосланиб, хабар беришича, ёпилиш Россия Ҳукуматининг 2017 йилда Россияда ишлашга рухсат берилган америкалик дипломатлар сонини чеклаш тўғрисидаги қарори билан боғлиқ. Қарор шу сабабли пайдо бўлган кадрлар муаммосига жавоб тариқасида қабул қилинган.


Tags

Rate Count

70

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends