Трамп маъмурияти Гренландияни қўлга киритиш учун имкониятлар берадиган лойиҳа тайёрлади

Олам

image

АҚШ Вакиллар палатасидаги республикачилар сайланган президент Дональд Трампга Гренландияни қўлга киритиш учун юридик имкониятлар берадиган лойиҳасини тайёрлади. Бу ҳақда “Fox News” хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу қонун 20 январь куни тушдан кейин, Трамп қасамёд қилиши керак бўлган пайтда Дания билан музокарага киришишга имкон беради.

“Қўшма Штатлар томонидан Гренландияни қўлга киритиш бўйича Дания қироллиги билан келишувга эришилганидан кейин 5 календарь кунидан кечиктирмай Президент келишувни, шу жумладан барча тегишли материаллар ва иловаларни Конгресснинг тегишли қўмиталарига юборади”, дейилади хабарда.

Нашрга кўрсатилган нусхага кўра, қонун лойиҳаси "Гренландияни яна буюк қилиш тўғрисидаги қонун", деб номланган.

"Американинг иқтисодий ва хавфсизлик манфаатлари энди орқа ўринда турмайди", деган қонун лойиҳасини бошқараётган депутат Энди Оглес.

Унинг фикрича, Жо Байден сўнгги тўрт йил ичида Американинг обрў-эътиборини йўққа чиқарган.

Маълумот учун, АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Гренландияни сотиб олишни биринчи марта 2019 йилда ўзининг биринчи муддатида таклиф қилган. Сўнгги ҳафталарда эса Трамп Гренландия, шунингдек, Панама канали каби бошқа объектларни қўлга киритиш ҳақида ўз фикрини илгари сура бошлади. Трамп ўтган ҳафта иккаласини ҳам куч билан олишни истисно қилмаслигини айтган эди. Шундан сўнг, Дания Бош вазири Метте Фредериксен Гренландия Дания қироллиги ёки Америка Қўшма Штатларига тегишли бўлмаслиги кераклиги ҳақида гапирган.

https://www.youtube.com/watch?v=Jl4V091L5PA&t=39s

Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Гренландия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг