Гренландия Дания ёки АҚШга тегишли бўлмаслиги керак – Муте Эгеде

Олам

image

Гренландия Дания қироллиги ёки Америка Қўшма Штатларига тегишли бўлмаслиги керак. Бу ҳақда орол бош вазири Муте Эгеде Дания Бош вазири Метте Фредериксен билан бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида сўз очди.

“Биз даниялик бўлишни истамаймиз, америкалик бўлишни ҳам истамаймиз, биз гренландиялик бўлишни хоҳлаймиз”, деди Эгеде.

Шунингдек, у оролнинг мақоми масаласи янгилик эмаслигини, бу кўп маротаба муҳокама қилинганини қайд этган. Бундан ташқари, Муте Эгеде автономияга ташқи сиёсатда кўпроқ эркинлик бериш заруриятини айтган.

“Мен бошқа давлат раҳбари билан гаплашишим керак бўлса, Дания элчиси билан бирга бўлишим шарт. Бу биз ўз овозимизга эга бўлишни хоҳлайдиган масалалардан биридир”, дейди у.

Ўз навбатида, Фредериксен автономия мустақилликка интилишини “қонуний ва тушунарли” деб атаган. Аммо у Дания, жумладан, Гренландия ва Фарер оролларини ўз таркибида бир бутун сақлаб қолишни исташини таъкидлаган.

Шунингдек, ҳар икки сиёсатчи бу масалани АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп билан ҳали муҳокама қилмаганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Данияни Гренландияни АҚШга беришга чақирган эди. Агар орол АҚШга қўшилса, сайланган президент уни “яна буюк қилиш”га ваъда берган. Шундан сўнг, Дания қироли Фредерик Х мамлакат гербини ўзгартириб, Гренландия ва Фарер оролларини англатувчи тимсолларни янада кўринарли қилиб кўрсатган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дания Гренландия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг