Трамп коронавирусни бошқача усул билан даволашни таклиф қилди
Олам
−
24 Апрель 2020
10569АҚШ Президенти Дональд Трамп коронавирусни қуёш нури билан даволашни таклиф қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари журналистлар билан бўлиб ўтган брифингда айтиб ўтди.
Трампнинг таъкидлашича, нурни тананинг ичкарисига етказилиши мумкин бўлса, вирус тўғридан-тўғри қуёш нурлари таъсиридан бир дақиқада нобуд бўлишини тушунтирди. Унинг фикрича, вирус қуёш нурига нисбатан жуда заиф.
“Агар биз танани ултрабинафша нурланишининг кучли таъсирига ёки шунчаки жуда кучли нурга дучор қилсак организмдаги вирус ўлади“, дейди Оқ уй раҳбари.
Америка раҳбари шунингдек, олимлар CОВИД-19 ҳақида янада кўпроқ маълумотга эга бўлаётганликларини тушунтирди. Унинг сўзларига кўра, тадқиқотчилар вируснинг совуқ ва қуруқ муҳитда яхшироқ яшаши ҳақида хабар беришган.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус билан боғлиқ 886 709 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 85 922 нафари соғайган, 50 243 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 750 544 кишини ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь