Трамп коронавирусдан ҳалок бўлганлар хотираси қай тарзда ёд олинишини айтди
Олам
−
23 Апрель 2020
5465АҚШ Президенти Дональд Трамп янги турдаги коронавирусга қарши курашаётганлар ва у туфайли оламдан ўтганларнинг хотирасига бағишлаб мамлакат ҳарбий самолётларининг кўргазмали парвози бўлишини эълон қилди. Давлат раҳбари бу ҳақда “Оқ уй” трансляция қилган матбуот анжуманида айтди.
Келгуси ҳафталарда АҚШнинг йирик шаҳарлари бўйлаб намойиш парвозлари бўлиб ўтади. Унда Қўшма Штатлар ҳарбий-денгиз кучларининг “Мовий фаришталар” ҳаво кучларининг самолётлари иштирок этади.
Бундан ташқари, Трамп америкаликларга 4 июль куни Мустақиллик кунини анъанавий равишда нишонлашни ваъда қилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусга 848 994 нафар одам чалинди. 84 050 бемор шифо топган бўлса, 47 676 киши вафот этди.