Трамп Хитой коронавирусни енгишига ишонч билдирди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трaмп бугун, 7 февраль куни Twitter`даги cаҳифасида  Хитой янги пайдо бўлган 2019-nCоV коронавируси устидан ғалаба қозонишига ишонч билдирди.

“Бу осон бўлмайди, лекин муваффақият бўлади, айниқса об-ҳаво исиши билан вирус заифлашади ва йўқ бўлади”, деди Трамп Хитой раиси Си Цзиньпин билан телефон орқали суҳбатдан сўнг.

Трампнинг таъкидлашича, АҚШ эпидемия тарқалишига қарши курашиш учун Хитой билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

Янги коронавирус

Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.

Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 26 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, Америка Қўшма Штатлар, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал ва Испанияда аниқланди.

Вирусдан ҳалок бўлганлар сони 638 нафарга, у билан касалланганлар сони 31 481 нафарга етди. ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Трамп

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг