Трамп Канада АҚШга қўшилса, солиқларни 60 фоизга камайтиришни ваъда қилди
Олам
−
27 Декабрь
2833АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Канада Бош вазири Жастин Трюдога қўнғироқ қилиб, агар Канада ҳудудлари АҚШнинг 51-штатига айланса, канадаликлар учун солиқлар 60 фоиздан кўпроққа камайтиришини айтди. Бу ҳақда Трамп Truth Social тармоғида ёзган.
Унинг маълум қилишича, Канада фуқароларининг солиқлари жуда юқори, аммо Канада 51-штат бўлса, уларнинг солиқлари 60% дан кўпроқ қисқартирилади, бизнеслари икки баравар кўпаяди ва улар дунёнинг бошқа давлатларидан кўра кучлироқ ҳимояланади.
“Худди шу нарса Америка Қўшма Штатлари миллий хавфсизлиги учун зарур бўлган Гренландия халқига ҳам тегишли!” дея қўшимча қилган Трамп.
Бундан ташқари, АҚШнинг сайланган президенти Панама каналини бошқараётган Хитой аскарларини Рождество байрами билан табриклаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп Мексика ва Канада мамлакатдан субсидия олишни давом эттиришни истаса, АҚШ штатига айланишини таклиф қилган эди. Кейин эса Трамп бу таклифни Гренландия оролига ҳам берган, лекин орол Бош вазири Муте Эгеде Трампнинг оролга эгалик қилиши ҳақидаги сўзларига жавобан Гренландия сотилмаслигини айтган.