Трамп инаугурациясидан сўнг АҚШда мигрантларга қарши рейд бошланади

Олам

image

20 январь куни АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп инаугурация маросимидан сўнг, ноқонуний муҳожирларга қарши оммавий рейд тадбирларинини бошлайди. Бу ҳақда WSJ хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу рейдлар Америка Қўшма Штатларининг Чикаго штатидан бошланади.

“Келувчи маъмурият Чикагода катта рейд ўтказишни режалаштирмоқда”, дейилади хабарда.

Нашрга кўра, рейд Трамп инаугурациясидан кейинги кун бошланади ва бир ҳафта давом этиши режалаштирилган. Шунингдек, тадбирда икки юз нафаргача ҳуқуқ-тартибот ходимлари иштирок этиши ҳам қўшимча қилинган.

“Уларнинг нишони биринчи навбатда жиноий ўтмиши бор ноқонуний муҳожирлар бўлади”, дейилади хабарда.

Шунингдек, Чикагодан кейин Нью-Йорк, Лос-Анжелес (Калифорния), Денвер (Колорадо) ва Майами (Флорида) шаҳарларида ҳам муҳожирларга қарши рейдлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп инаугурация кунига қадар 100 дан ортиқ фармон тайёрлаётгани ва уларни Оқ уйга келиши билан дарҳол имзолашни режалаштиргани ҳақида хабар берилганди. Фармонлар хавфсизликни таъминлаш, мигрантларни депортация қилиш ва Трамп томонидан илгари кўрсатилган бошқа сиёсий устуворликларга бағишланган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг