Трамп импичмент иши бўйича гувоҳлик беришдан бош тортди 

Олам 913
image

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп импичмент иши бўйича гувоҳлик бермайди. Бу ҳақда унинг адвокатлари маълум қилган. 

АҚШ Вакиллар палатасидаги демократлар Трампдан импичмент иши бўйича қасамёд остида гувоҳлик беришини талаб қилган. 

Трамп мудофааси вакиллари эса гувоҳлик бериш ҳақидаги сўровни Вакиллар палатаси ўз айбловларини исботлай олмаслигининг белгиси, деб ҳисоблашган. 

"Президент Конституцияга зид судда гувоҳлик бермайди", дея тасдиқлаган Трампнинг маслаҳатчиси Жейсон Миллер. 

АҚШ Сенати Трампга нисбатан импичментни кўриб чиқишни жорий йилнинг 8 февралидан бошлайди. 

Маълумот ўрнида, 6 январь куни Трампнинг тарафдорлари мамлакат пойтахти Вашингтондаги Капитолий олдида намойиш уюштириб, Конгресс биносига бостириб кирди. Капитолийга ҳужум фонида Трампга иккинчи импичмент эълон қилинди. Шундан сўнг, бир қатор мессенжерлар ҳам Трампнинг аккаунтларини блоклади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 9
Рейтинг: 3.3
Теглар
t
×