Трамп икки йирик ташкилотни тарк этмоқчи

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп АҚШни Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан (ЖССТ) чиқариб юбориши мумкинлиги билан таҳдид қилди. Шу билан бирга, ушбу ташкилотларни қайта молиялаштирмасликка қарор қилган.

Трамп ЖССТ ва ЖСТ ташкилотларидан норози эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, у ҳафта охиригача ЖССТни молиялаштириш масаласида қарор қабул қилади.

"Соғлиқни сақлаш ёки тижорат соҳасида ҳамма бизни алдади. Агар улар бизга ҳалол муносабат қилмаса, ташкилотлардан чиқиб кетамиз. Мен ўйин ўйнамаяпман", дейди Америка раҳбари Оқ уйдаги брифингда.

Аввалроқ, АҚШ Президенти иккала ташкилотни АҚШ манфаатларига зарар етказаётгани учун танқид қилган эди. Хусусан, Трампнинг сўзларига кўра, ЖСТ Хитойнинг АҚШга нисбатан "адолатсиз" савдо ҳаракатларига кўмаклашди. 

ЖССТ эса "Хитойга ҳаддан ташқари эътибор қаратди", гарчи у асосан АҚШ томонидан молиялаштирилса ҳам. Шу муносабат билан Трамп Соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштиришни қайта кўриб чиқишга ваъда берди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ЖССТ Дональд Трамп Жаҳон савдо ташкилоти

Баҳолаганлар

481

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг