Трамп гренландияликларга 1 млн доллардан таклиф қилиши мумкин – ОАВ

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Гренландия аҳолиси оролнинг Қўшма Штатларга қўшилиши учун овоз берадиган бўлса, ҳар бир фуқарога 1 миллион доллар миқдорида тўлов таклиф этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.

Газета маълумотларига кўра, Гренландия аҳолиси тахминан 57 минг кишини ташкил этади ва нашрнинг баҳосича, бундай ташаббус АҚШ бюджети учун молиявий жиҳатдан амалга оширилиши мумкин.

Қайд этилишича, Дональд Трамп бир неча бор Гренландиянинг АҚШ миллий хавфсизлиги учун стратегик аҳамиятини таъкидлаган, жумладан, Арктика минтақасида Россия ва Хитой фаоллиги контекстида. Мазкур тўловлар бўйича эҳтимолий ташаббус юзасидан ҳозирча Оқ уй, Дания ҳукумати ёки Гренландия расмийларидан ҳеч қандай расмий изоҳ берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ расмийлари Гренландия аҳолисига 10 минг доллардан 100 минг долларгача бир марталик тўловларни амалга оширишни муҳокама қилгани ва бу орқали уларни Даниядан ажралиб чиқишга ҳамда АҚШга қўшилишига ишонтирмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Гренландия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг