Трамп Гитлернинг яхши ишлари борлигини айтди
Олам
−
07 Июль 2021
14025АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп 2018 йилда Биринчи Жаҳон уруши тугаганининг 100 йиллиги муносабати билан Европага сафари чоғида германиялик Фюрер Адольф Гитлер фаолиятини юқори баҳолади. Бу ҳақда “The Guardian” ёзмоқда.
Қайд этилишича, ушбу баёнот ҳақида журналист Майкл Бендернинг янги китобида сўз боради. Муаллифнинг ёзишича, Трамп Гитлер хайрли ишлар қилганини таъкидлаган. Масалан, ўтган асрнинг 30-йилларида у Германия иқтисодиётини кўтарган. Оқ уй собиқ раҳбарининг сўзлари унинг катта ёрдамчиси генерал Жон Келлини ҳайратда қолдирган.
Трамп, ўз навбатида, бундай гапни айтганини рад этмоқда. Бироқ, манбаларнинг таъкидлашича, улар Трампнинг ёрдамчиси собиқ давлат раҳбарига фашистлар етакчисини ҳар қандай шаклда мақташ нотўғри эканини исботлашга уринаётганига гувоҳ бўлган.
Аввалроқ Трамп ўзининг “Trump Organization” ва унинг молиявий директорини таъқиб қилишни “коммунистик диктатура” намойишига ўхшатган эди. Унинг фикрига кўра, демократлар “қонунларни бузиб”, уни сиёсий рақибларига қарши қурол сифатида ишлатишмоқда. Бундан ташқари, собиқ Президент Нью-Йорк штати адвокатлари “жодугарлар ови” билан шуғулланганини айтиб, бу ҳодисани ғазабли ва уятли, деб баҳолаган.
Баъзи маълумотларга кўра, собиқ АҚШ Президенти Дольд Трамп яҳудий ҳисобланади. Шу ўринда қайд этиш керакки, Гитлер Германияси Иккинчи жаҳон уруши йилларида 6 миллион яҳудийни қириб юборган.
LiveБарчаси