Трамп Эрон билан яна музокаралар бўлишини айтди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп яқин икки кун ичида Эрон билан янги музокаралар ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди. Президентнинг бу ҳақдаги сўзларини “New York Post” нашри келтирди.

Унинг айтишича, учрашув Покистонда бўлиб ўтиши эҳтимоли юқори, чунки бу жараёнда Покистон воситачилик қилмоқда.

Трамп телефон орқали берган интервьюсида, агар томонлар Покистонда қолса, яқин кунларда муҳим ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини айтган. У, шунингдек, Покистон армияси раҳбари Асим Мунирнинг воситачиликдаги ролини юқори баҳолаб, айнан унинг саъй-ҳаракатлари туфайли музокаралар қайта тикланиши эҳтимоли ошганини таъкидлаган.

Манбаларга кўра, навбатдаги музокараларда АҚШ томонидан вице-президент Жей Ди Вэнс, шунингдек, махсус вакиллар Стив Уиткофф ва Трампнинг куёви Жаред Кушнер иштирок этиши кутилмоқда. Улар аввалги учрашувда ҳам Исломободда эронлик расмийлар билан музокара олиб борган.

Охирги учрашув 11 апрель куни Исломободда бўлиб ўтган, бироқ томонлар ядро дастури ва Ҳормуз бўғози орқали кемалар ҳаракати масаласида келиша олмаган. Шундан сўнг АҚШ ушбу денгиз йўлагини блоклаш бошланганини эълон қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка ва Эрон ўртасидаги музокараларнинг иккинчи раунди 16 апрель куни Покистон пойтахти Исломобод шаҳрида ўтказилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Дональд Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг