Трамп дунёнинг энг хавфли пойтахти номини айтди
Олам
−
23 Октябрь 2023
37189АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп Вашингтонни дунёдаги энг хавфли пойтахт деб атади. Бу ҳақда “Truth Social” ёзмоқда.
"Вашингтон жиноятга тўла ҳудудга айланди. Бу ҳозир дунёдаги энг хавфли пойтахтдир", дейди Оқ уйнинг собиқ эгаси.
Трамп президент этиб сайланса, шаҳарни “тозалаш, таъмирлаш ва қайта қуриш”га ваъда берди.
Аввалроқ собиқ Президент Американинг амалдаги раҳбари Жо Байден маъмуриятини миграция сиёсати учун танқид қилган, бунинг натижасида Қўшма Штатлар “ахлатхона”га айланганини айтганди. Сиёсатчининг таъкидлашича, Америка шаҳарлари “уйсизлар, гиёҳвандлар ва зўравон жиноятчиларга тўлиб кетган”.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда президентлик сайловлари 2024 йилда бўлиб ўтади. Трамп 2022 йилнинг ноябрида президентлик учун курашга киришишини эълон қилган эди.
Аввалроқ, АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп агар у АҚШ маъмурияти раҳбари бўлганида Фаластин-Исроил можаросининг кескинлашуви юз бермаслигини маълум қилган эди.