Трамп Байденнинг Россия бўйича қарорини ўзгартирмоқчи

Олам

image

АҚШнинг амалдаги Президенти Жо Байден маъмуриятининг Россия ичидаги нишонларга узоқ масофали зарбалар бериши мутлақ хато. Бу ҳақда АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Мар-а-Лагодаги қароргоҳида бўлиб ўтган матбуот анжуманида хабар берди.

“Менимча, Байден маъмурияти Россияга 200 миля масофада ракеталарни учиришга рухсат бермаслиги керак эди. Нега улар мендан сўрамасдан бундай қилишди? Мен буни қилмаган бўлардим. Менимча, бу катта хато эди”, деган Трамп.

Шунингдек, қарорни қайта кўриб чиқиш мумкинми, деган саволга Трамп буни амалга ошириши мумкинлигини айтган.

Қолаверса, Трамп Украина етакчиси Владимир Зеленский нимага тайёр бўлиши керак, деган саволга ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув тузишга тайёр бўлиши керак, деб жавоб берган.

“У келишувга тайёр бўлиши керак. Битим ҳам тузилиши керак. Жуда кўп одамлар ўлмоқда. Путин ҳам келишувга эришиши зарур”, деган сайланган президент.

Трамп, шунингдек, Зеленскийни 20 январга белгиланган инаугурация маросимига таклиф қилмаганини, лекин у келса жуда хурсанд бўлишини ҳам қайд этган.

Украина ўз ҳудудларидан воз кечиши керакми, деган саволга жавобан Трамп жанговар ҳудуддаги айрим шаҳарлар деярли бутунлай вайрон бўлганини айтган.

“Агар бу ҳудудда содир бўлган воқеаларга назар ташласангиз, бирорта ҳам бузилмаган бино қолмаган. Одамлар у ерга қайтиб бора олмайди, у ерда ҳеч нарса йўқ. Булар шунчаки хароба”, деган у.

Трамп, қолаверса, бу уруш Иккинчи жаҳон урушидан сўнг энг қонлиси экани, бу ерда тинчлик сулҳи тузилмаса, яна кўплаб одамлар ҳалок бўлишини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Сурияни “дўстона тарзда эгаллаб олиш” ортида турганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Трамп Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made