Трамп Байденнинг меҳрибончилигини рад этди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Демократик партиядан президентликка номзод Жозеф Байден билан бўлажак сайлов олдидан ўтказиладиган дебатда масофадан туриб иштирок этишни рад этди. 

“Яқинда комиссия дебатлар форматини ўзгартирди, деб эшитдим. Ва бу биз учун номақбул", дейди у. Трамп ўзининг биринчи баҳсида Байденни "осонликча мағлуб этганига" ишонч билдирди  "Аммо мен виртуал баҳсларда қатнашмайман", дея қўшимча қилди у. 

Трамп ва Байден ўртасидаги иккинчи дебат жорий йилнинг 15 октябрига мўлжалланган эди. Трамп коронавирусга чалинганидан кейин Байден у билан дебатни виртуал ўтказишга тайёрлигини айтиб чиққанди

"Йўқ, мен виртуал баҳсларда вақтни беҳуда сарфламайман. Дебатнинг моҳияти бу эмас. Компьютерда ўтириш ва мунозара қилиш кулгили. Ва сизни исталган вақтда тўхтатишлари мумкин”, дейди Трамп. 

АҚЧ Президенти, шунингдек, ўзини яхши ҳис қилаётганини ва сайловолди митингларини ўтказишни орзиқиб кутаётганини айтди. 

“Мен ўзимни яхши ҳис қиляпман, деб ўйлайман, ҳазиллашиб айтишим мумкинки, мен ўзимни 20 йил ичида ҳис қилганимдан яхшироқ ҳис қиляпман. Мен ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман”, дейди Трамп такрор ва такрор. 

Оқ уй раҳбари ўзини коронавирус ташувчиси деб ҳисоблаяпти ва у сайловолди митингларини давом эттиришга тайёрлигини билдирди. 

Трамп коронавирусга қарши дориларни истеъмол қилмаётганини қайд этди. 

Трамп Байден билан бўлажак сайлов кампаниясидаги баҳсларда масофадан туриб қатнашиш ўрнига, тарафдорлари билан учрашув ўтказади. Бу ҳақда давлат раҳбари сайлов кампанияси менежери Уильям Степин қилган ёзма баёнотида айтилган. 

Эслатиб ўтамиз, Трамп ва Байден ўртасидаги иккинчи дебат жорий йилнинг 15 октябрига мўлжалланган эди. Трамп коронавирусга чалинганидан кейин Байден у билан дебатни виртуал ўтказишга тайёрлигини айтиб чиққанди. 

АҚШдаги сайловларга тобора яқин қолмоқда. У жорий йилнинг 3 ноябрида ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг