Трамп Байденни ўқ-дорилар қолмаганини айтгани учун танқид қилди
Олам
−
24 Июль 2023
6634АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг амалдаги етакчиси Жо Байденни “Америка тарихидаги энг хавфли даврда” Пентагонда ўқ-дорилар етишмаслигини тан олгани учун танқид қилди. Бу ҳақда у кеча, 23 июль куни “Fox News” телеканалига берган интервьюсида сўз очди.
“Биздаги ҳокимият тепасида нима қилаётганини билмайдиган, дунёга ўқ-дориларимиз тугаганини айтадиган одам ўтирибди. “Биз ҳамма нарсани бердик”. Агар сиз барчасини берган бўлсангиз, бу даҳшатли. Лекин бу ҳақда бутун дунёга айтиш янада ёмонроқ. У Хитой ва бошқа бизга душман давлатларга бизда ўқ-дорилар йўқлигини айтди. Буни айтиш учун сиз қанчалик аҳмоқ бўлишингиз керак?”, деган собиқ Президент.
Трампнинг фикрича, айни пайт АҚШ тарихидаги энг хавфли даврга айланган. Бунга ядровий қуролларнинг тарқалиши сабаб бўлган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 7 июль куни Байден CNN телеканалига берган интервьюсида Қўшма Штатлар оддий ракеталар тақчиллиги туфайли Украинага кассетали ўқ-дориларни топширишга қарор қилганини айтган. Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби ҳам Вашингтон Украина Қуролли Кучлари жуда тез тугаб бораётган оддий артиллерия снарядлари тақчиллигини қоплаш учун Киевга кассетали ўқ-дорилар етказиб бераётганини билдирган. У Қўшма Штатлар Украина учун зарур бўлган ўқ-дорилар йўқлиги сабабли шундай қадам ташлаганини тасдиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойи бошида АҚШ томонидан Украина учун 800 миллион долларлик ҳарбий ёрдам эълон қилинганди. Ёрдам пакети бўйича мамлакатга кассетали ўқ-дорилар етказиб берилди.
LiveБарчаси