Трамп Аляскада Путин учун қулай таклифлар беради – “Telegraph”
Олам
−
14 Август 2025 4700 2 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп эртага, 15 август куни Анкорижда (Аляска) бўлиб ўтадиган саммитда Россия Президенти Владимир Путинга Москва учун бир қанча қулай таклифлар билан чиқади. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбаларига таяниб, “The Telegraph” хабар берди.
Таклифлар орасида Москвага Алясканинг табиий ресурсларидан фойдаланиш имкониятини бериш ва Россия авиация саноатига нисбатан АҚШ санкцияларини бекор қилиш бор. Тахминларга кўра, Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни тезлаштириш учун АҚШ Россия билан муносабатларда қилиши мумкин бўлган муросалар рўйхатини АҚШ Молия вазири Скотт Бессент Аляскадаги учрашув олдидан АҚШ Президенти маъмурияти вакиллари учун брифингда тақдим этади.
Трамп Россия Президентига рус самолётларига хизмат кўрсатиш ва Аляскадаги қимматли табиий ресурслардан фойдаланиш учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлар ва ускуналарни экспорт қилишга қўйилган тақиқни олиб ташлашни таклиф қилиши мумкин.
“Аляскада аниқланмаган йирик нефть ва газ захиралари мавжуд, жумладан, жаҳон нефть заҳираларининг 13 фоизи”, деб ёзади “The Telegraph” экспертлар ҳисобига таяниб.
Қайд этилишича, Қўшма Штатлар Путинга Украинадаги нодир ер минералларидан фойдаланишни ҳам таклиф қилиши мумкин. Украинада аккумулятор ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган дунёдаги литий заҳираларининг 10 фоизи мавжуд ва иккита энг йирик литий конлари Россия назоратидаги ҳудудларда жойлашган.
Нашрнинг Буюк Британия ҳукуматидаги манбалари Россия учун муҳокама қилинаётган имтиёзлар, агар улар далда сифатида қабул қилинмаса, Европа учун мақбул бўлиши мумкинлигини айтди. Оқ уй вакилининг нашрга айтишича, Президент Трамп Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш устида ишламоқда, бироқ маъмурият дастлабки муҳокамаларга изоҳ бермаяпти.
Баҳорда Қўшма Штатлар ва Украина ерости бойликлари бўйича узоқ вақтдан бери муҳокама қилинган келишувни имзолади. Унга кўра, Вашингтон Украина ҳудудида нодир ер металларининг янги лойиҳаларига имтиёзли кириш ҳуқуқини олди. Бу келишув Украинани қайта тиклаш учун қўшма инвестиция фондини яратишни ўз ичига олади ва иккала томоннинг режасига кўра, Киев учун ўзига хос хавфсизлик кафолати бўлиши керак. Конларнинг бир қисми эса Россия томонидан босиб олинган ҳудудларда жойлашган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025