Трамп АҚШни Суриядаги вазиятга аралашмасликка чақирди

Олам

image

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Қўшма Штатларни Суриядаги воқеаларга аралашмасликка чақирди. Бу ҳақда у ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида ёзди.

“Сурия нотинчлик ичида, лекин у бизнинг дўстимиз эмас ва АҚШ у ерда ҳеч нарса қилмаслиги керак. Бу бизнинг урушимиз эмас, бу вазиятни ўз-ўзидан ҳал бўлишига имкон бериш керак. Аралашмаслик лозим”, деб ёзди Трамп.

Трампнинг сўзларига кўра, жангарилар яхши ташкиллаштирилган ҳужумлар орқали бир нечта шаҳарни эгаллаб олган ва Сурия Президенти Башар Асадни ағдариш учун катта қадам ташлашга ҳозирлик кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суриядаги Башар Асад режими кучлари Исроил билан чегарадош Ал-Қунайтра вилоятидаги постларини ташлаб кетаётгани хабар қилинган эди. Унга кўра, охирги 24 соат ичида суриялик исёнчилар Сурия жанубидаги, шунингдек, Исроил билан чегарага яқин жойлашган Даръа вилоятининг катта қисмини эгаллаб олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Дональд Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг