Трамп АҚШда туғилиш орқали фуқаролик беришни тақиқлади

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда туғилиш орқали фуқаролик олиш амалиётини чеклаш ва Америка фуқаролигининг қадрини ҳимоя қилишга қаратилган иккита ижро фармонини имзолади. Бу ҳақда Оқ уй маълум қилди.

Қайд этилишича, фармонлардан бири АҚШ ҳудудида туғилган барча болаларга автоматик фуқаролик бериш тартибига айрим чекловлар киритишни кўзда тутади. Иккинчи фармон эса Давлат департаменти ва Ички хавфсизлик вазирлигига “туғуруқ туризми” деб аталувчи амалиётни тўхтатиш чораларини кўришни топширади.

Маълумотларга кўра, Трамп маъмурияти бу қарорлар орқали Америка фуқаролиги “чуқур ҳуқуқ, имтиёз ва масъулиятларни ўз ичига олувчи бебаҳо мақом” эканини таъкидламоқда.

Шунингдек, маъмурият иммиграция тизимини ислоҳ қилиш доирасида ноқонуний миграцияга қарши кураш чораларини кучайтирганини билдирган. Жумладан, Трамп президентлик лавозимига қайтганидан кейин жанубий чегарадаги ноқонуний миграцияни камайтиришга қаратилган қатор қарорлар қабул қилинган.

Оқ уй маълумотларига кўра, Трамп маъмурияти ноқонуний равишда мамлакатда бўлган 3 миллиондан ортиқ мигрантни депортация қилган, шунингдек, айрим давлатлардан виза олиш жараёнларини вақтинча тўхтатган.

Бундан ташқари, маъмурият сохта йўл билан фуқаролик олган шахсларга қарши чораларни кучайтиргани, фуқаролик тестини қайта кўриб чиққан ва сайловчилар рўйхатини текшириш бўйича ишларни давом эттираётганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти мамлакат аэропортларида виза муддати ўтган хорижликларни оммавий тарзда қўлга олишни бошлагани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг