Трамп АҚШ Космос академиясини ташкил этишга фармон берди
World
−
18:52 279 1 minute
АҚШ Президенти Дональд Трамп янги ҳарбий таълим муассасаси – АҚШ Космос академиясини (U.S. Space Academy) ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Оқ уй хабар берди.
Қайд этилишича, Трамп Космос академиясини ташкил этиш ҳақида Хьюстондаги NASA’нинг Жонсон космик марказига ташрифи чоғида маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, қарор АҚШ космик кучлари ва хусусий космик саноатнинг жадал ривожланаётгани, шунингдек, Американинг Ой ва ундан узоқроқ космик ҳудудларни ўзлаштириш режалари кенгаяётгани билан боғлиқ.
“Бизга зарур бўлган вазифаларни амалга ошириш учун малакали ҳарбий хизматчилар, муҳандислар, фуқаролик операторлари ва бошқа мутахассисларнинг бутун бир авлодини ўқитиш ва тайёрлашимиз зарур”, деган Трамп.
Янги академия АҚШ Космик кучлари, NASA ҳамда хусусий космик саноат учун мутахассислар тайёрлайди. Шунингдек, Дональд Трамп Artemis II миссияси экипажига Конгресснинг Космос медалини топширган. Миссия астронавтлари аввалроқ Ой атрофидан учиб ўтиб, Ерга қайтган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Ой юзасидаги бирор объект унинг шарафига номланишини хоҳлашини айтганди.
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August