Трамп АҚШ қўшинларини Сомалидан олиб чиқиб кетиш ниятида
Олам
−
14 Октябрь 2020
3230АҚШ Президенти Дональд Трамп АҚШ қўшинларини Сомалидан олиб чиқиб кетиш ниятида. Бу ҳақда "Bloomberg" ахборот манбаларига таянган ҳолда хабар берган.
Манбаларга кўра, давлат раҳбари қўшинларни олиб чиқиб кетиш истагини ўзининг энг яқин маслаҳатчиларига маълум қилган. Таъкидланишича, Трамп бу хоҳиши билан Америка расмийларини ташвишга солган.
АҚШ маъмурияти аъзолари Сомали Ҳукумати мамлакатдаги хавфсизликни етарлича назорат қила олмаслигини айтишмоқда. Шунингдек улар, Америка қўшинларининг Сомалидан олиб чиқиб кетилиши террорчилар фойдасига ишлаши мумкинлигини таъкидлашган.
Аввалроқ, "Толибон" террористик гуруҳи ҳам АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампни сайловларда қайта сайланишига ва АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишига умид қилаётгани ҳақида хабар бергандик.
Маълумот учун, АҚШда ўтказиладиган президентлик сайловларига тобора яқин қолмоқда. Сайловлар жорий йилнинг 3 ноябрь куни ўтказилади.
LiveБарчаси