Трамп АҚШ Ҳукуматини яна бир ҳафта молиялаштиради
Олам
−
12 Декабрь 2020
7091АҚШ Президенти Дональд Трамп Федерал ҳукуматни вақтинча молиялаштиришни 18 декабргача узайтириш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда CNBC томонидан хабар берилган.
Аввалроқ тегишли қонун лойиҳаси АҚШ Конгресси ва Сенати томонидан қўллаб-қувватланган эди. Ҳукуматни молиялаштириш тўғрисидаги аввалги қонуннинг муддати 11 декабрда тугаган.
Охирги марта ҳукумат иши 2018 йилда молиявий сабабларга кўра тўхташга мажбур бўлган. Кейинчалик давлат хизматчилари 35 кун давомида режадан ташқари таътилга чиқди. Оқибатда Америка иқтисодиёти 11 миллиард доллар зарар кўрган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трампнинг қизи Иванка Трамп эри Жаред Кушнер билан биргаликда Американинг Индиан-Крик оролидан қиймати 30 миллион доллардан (24,8 миллион евро) ошадиган катта ер участкасига эга бўлгани хабар қилинганди.
Шунингдек, Президент АҚШда 24 соат ичида коронавирусга қарши эмлаш бошланишини айтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь